Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантиришда замонавий илғор техника ва технологиялар асосида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш долзарб аҳамият касб этади. Ушбу вазифани самарали ҳал этиш учун эса иқтисодиётга инвестицияларни жалб этиш талаб қилинади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов ушбу вазифаларнинг мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти учун нечоғлик муҳим аҳамият касб этишини қуйидагича таъкидлайди: “Сармоясиз тараққиёт йўқ, ишлаб чиқаришни ва умуман, мамлакатимизни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашни инвестицияларсиз тасаввур этиб бўлмайди ”.