Озиқ – овқат хавфсизлиги миллий иқтисодий хавфсизлик тизимида муҳим ўрин тутади. Ҳар қандай мамлакатда озиқ–овқатга бўлган эҳтиёж унинг фуқаролари эҳтиёжларининг бирламчиси бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам аҳолини озиқ –овқат билан таъминлаш, уларнинг эҳтиёжларини тўлиққондириш, озиқ –овқат маҳсулотларининг сифатини яхшилаш масалалари доимо эътиборда турадиган масалалардандир.