Тадқиқотнинг мақсади Амир Темур ва темурийлар даврининг меъморий ѐдгорликлари Самарқанддаги Хованд Султон бека мақбараси (Ишратхона), Оқсарой мақбараси, Шоҳи-Зинда мажмуасидаги икки гумбазли мақбара, Амир Темур мақбараси ва Шаҳрисабздаги Оқсарой обидаларига оид ноаниқликларни янги маълумотлар асосида бойитишдан иборат.