Масофавий таълим платформаси профессор-ўқитувчиларга платфома орқали таълим бериш имкониятини беради. Бундай ёндашув мулоқотнинг бир неча воситаларини биргаликда ишлатилиши туфайли анъанавий усулларнинг самарадорлиги ошади. Ахборот ресурсларидан ўқув жараёнида фойдаланиши ихтиёрий масофавий ўқитиш тизимининг асосий компонентларидан бири саналади. Мазмун ва шакл жиҳатдан юқори даражали ўқув материаллар мустақил таълим жараёнини рағбатлантириш ҳисобига ўқув жараёни самарадорлигини оширади. Ўқитишнинг масофавий шакли, биринчинавбатда, ўқитувчи ва талабалар ўртасидаги ўзаро алоқага таянади.
Ушбу методик қўлланма барча Тошкент давлат аграр талабалари учун мўлжалланган бўлиб, Масофавий таълим платформаси билан таништирилади. Шу билан бир қаторда, айнан масофадан ўқиш учун мазкур платформанинг барча имкониятлари ва курс элементларидан қандай тўғри фойдаланиш мумкинлиги ҳақида батафсил баён этилади.