Инфляция — моҳиятан муомаладаги қоғоз пуллар массасининг таклиф қилинаётган реал товарлар ҳажмига нисбатан ҳаддан зиёд кўпайиб кетиши ва пулнинг қадрсизланиши, пировардида товарлар ва хизматлар баҳосининг изчил кўтарилиб бориши, пулнинг харид қуввати пасайиши жараёнларини англатади. У XVIII аср ўрталарида таъминланмаган жуда кўп миқдордаги пулнинг муомалага чиқарилиши туфайли ушбу тизимда рўй берган инқироз сабабли юзага келган.