Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Триботехник хусусиятлари яхшиланган машинасозлик деталлар учун самарали композицион полимер материаллар (КПМ) яратиш муаммоларига бўлган қизиқиш замонавий машинасозликнинг, шу жумладан пахтани қайта ишлаш соҳасининг эҳтиёжини қондириш, инновацион технологияларнинг истиқболли ривожланишини белгилаб беради.