Мустақил Республикамизда авиасозлик, машинасозлик, гидротехник ва фуқора қурилишида жуда кўпгина ҳолларда юпқа деворли тизимларни ишлатиш катта самара бермоқда. Иншоотларни лойиҳалашда оптимал, энг самарали ва юқори мустаҳкамликка эга бўлган турли хил шаклдаги қобиқларга эътибор берилмоқда. қобиқлар назарияси, конструкция ишларини чуқур анализ қилиш асосида амалий ҳисоблаш усулларини ва соддлашган назариясини ишлаб чиқиш бўйича жадал ривожлана бормоқда.
Шунинг учун ҳам ушбу ўқув қўлланмада қобиқларнинг кучланганлик деформация ҳолати ва устиворлик назарияси муаммолари эластиклик чегарасидан кейин қаралган.
Қобиқ юкланиши эластиклик чегарасидан кейин оддий юкланган ва унинг материали сиқилмайди деб фараз қиламиз, бу эса кичик эластик-пластик деформация назариясидан фойдаланишга имконият беради.