Фитонематодалар ва уларга қарши кураш чоралари тўғрисида услубий қўлланма

Фитонематодалар ва уларга қарши кураш чоралари тўғрисида услубий қўлланма
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Uslubiy qoʻllanma
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-20 22:16:16
Қишлоқ хўжалиги ривожланган барча мамлакатларда фитогельминтология фанининг сезиларли даражада тараққий этаёганлиги кузатилмоқда. Бу ўз вақтида табиатдаги барча микроскопик юмалоқ чувалчангларни, жумладан, ўсимлик паразитларини, яъни фитогельминтларни аниқлаш билан характерланади. Деярли барча ўсимлик турларини 2000 турдан кўпроқ фитогельминтлар зарарлайди ва ҳар йили дунё ўсимликлар олами ҳосилдорлигининг 10% гача нобуд бўлишига олиб келади. Фитогельминтлар таъсирида қишлоқ хўжалик экинлари, техник ва мевали дарахтларнинг ҳосилдорлиги ўртача 6-25% гача камаяди. Айрим ҳолларда фитогельминтлар таъсирида ҳосилдорликнинг 70-90% гача нобуд бўлиши аниқланган. Фитогельминтлар қишлоқ хўжалик экинларининг турли хил органларида, яъни тўқималарида паразитлик қилади. Ҳаттоки кўпгина ўсимликлар бу паразитлар билан кучли зарарланганлиги натижасида ҳалок бўлади ва кучли зарарланган майдонларда узоқ вақт иқтисодий муҳим экинлар экилмай ҳам қолади. Фитогельминтлар вирусларни тарқалишига, бактериал ва замбуруғли касалликларнинг авж олиб ривожланишига, асосан, илдиз чиришига сабабчи бўлади. Фитогельминтоз касаллиги минерал озуқаларнинг фойдали таъсирини пасайишига, шунингдек ўсимликларнинг ёппасига ҳалок бўлишига ва ҳатто қишлоқ хўжалик маҳсулотлари заҳираларининг сифати бузилиб, чиришига олиб келади. Паразит нематодалар ўсимликларнинг маҳсулот сифатини пасайтиради, майда ва йирик шохли қорамолларда оғир заҳарланишлар келиб чиқишига сабабчи бўлади. Кўпгина ҳолларда тупроқ структурасининг бузилиши фитогельминтлар билан боғлиқ. Нематицидлар ёрдамида фитогельминтларнинг йирик популяцияларини бартараф этиш билан кўпгина қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини бир неча мартага оширишга эришиш мумкин.

Дабавлено : 2021-04-20 22:16:16

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш