Умумий энтомология ва зоология фанидан амалий машғулотлар ўтказишга мўлжалланган мазкур ўқув қўлланмада энг оддий жонзотлардан юксак тараққий этган сут эмизувчиларгача бўлган кўпгина ҳайвонлар тўғрисида маълумотлар берилган. Қўлланма мазкур ҳайвонлар билан уларнинг тирик намуналари, кўргазмали расмлар, муляжлар, фиксация қилинган препаратлар воситасида танишишни кўзда тутади. Машғулотлар давомида талабалар мустақил равишда тирик жонзотларни кузатиши, уларнинг ичини ёриб, ички аъзолари билан танишиши ҳам мумкин.