Мухаммад Рахимхон II Феруз ташаббуси билан адабиёт, санъат, маданият анча ривожланди. Бу аввало Ферузнинг бошқаларга ибрат бўлиб, атоқли шоирлар, олимлар ва созандаю хонандаларни ўз атрофига тўплаб, улар билан илмий-адабий фаолиятни давом эттирганлигидадир.