Туризм соҳаси кейинги 30 йил ичида жадал суратларда ривожланди. Бу даврда халқаро туристлар сони 3,8 марта, бу соҳадан келадиган фойда 25 мартага ўсди. Ҳозирги вақтда туризм соҳасига дунё ялпи маҳсулотининг 6%, халқаро сармояларнинг 7%, иш ўринларнинг ҳар 16-чиси, дунё истеъмол ҳаражатларининг 12% тўғри келмоқда.