Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ мамлакатимизда туб иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг ўзига хос йўли танланди. Бу йўл Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган бешта асосий тамойилда ўз аксини топган бўлиб, бозор иқтисодиётига ўтишнинг сиёсий ва ижтимоий ларзаларсиз, босқичма-босқич тараққиётни таъминлаб боришни назарда тутади.