Ўз даврининг йирик олими даражасига кўтарилган аз-Замахшарийнинг Хоразмда ҳам, Шарқнинг бошқа кўпгина шаҳарларида ҳам кўпдан-кўп шогирдлари бўлган, аллома кўп вақтини ўшаларга бағишларди. У қариндош-уруғларининг қийин-қистовларига қарамасдан, ҳаётида бирор марта ҳам уйланмаган.