Мазкур ўқув қўлланма олий таълим муассасаларининг геодезия, картография ва кадастр таълим йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларига мўлжалланган дастур асосида тузилган. У 12 та бобдан иборат бўлиб, уларда Геодезик асбоблар стандартизацияси ва метрологияси фани ва унинг вазифалари, геодезик асбоб-ускуналарни синаш текшириш ҳамда метрологик хизмат кўрсатиш, геодезик асбобларнинг тузилиши, уларда юзага келадиган хатоликларни аниқлаш, натижаларни математик ишлаб чиқиш масалалари муайян мисоллар асосида атрофлича баён қилинган.