Бу мақолада пьесаларни болалар ёшига, онги, қабул қилиш имкониятларига эътибор қаратиб, қисмларга ажратилиши муаллифнинг соҳани чуқур идрок этишидан дарак беради. Гап шундаки, ҳар бир бўлимдаги пьесалар мавзуси, олға сурилган ғоя ҳамда томошабинга етказиш услублари айни ёш нуқтаи назардан ажратилгани аҳамиятли.