Қўлланма санъат олий ўқув юртлари учун мўлжалланди. Унда ўзбек адабиётининг энг нодир дурдоналарини ўрганиш мақсад қилиб олинди. Қўлланмада адабий турлар ва жанрларнинг хусусиятлари ҳамда уларнинг санъат соҳасидаги турлари ва жанрларга алоқаси ҳақида сўз юритилади. Қадимдан бошлаб XIX асргача бўлган адабий йўналишларга мансуб адибларнингина ижоди ўрганилади ва улар яратган асарларнинг ўзбек адабиётига таъсири, унинг тараққиётидаги ўрни кабиларга баҳо берилади. Ушбу фан ҳар бир соҳанинг ўзига хос томонларига мослаган ҳолда ўқитилади.