Мақола мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг бозор иқтисодиётига ўтиш даврининг қийинчиликларига қарамасдан тараққиётимизнинг маънавий асосларини яратиш ва мустаҳкамлашга оид фаолиятини ёритишга бағишланган. Жумладан, маънавият тарбияси, эски сиёсий – мафкуравий меросдан тезроқ қутилиш, маънавиятни ривожлантиришнинг янги назарий асосларини ишлаб чиқиш, маданият тараққиётининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш, ҳалқимизнинг бой маънавий меросини тиклаш, театрлар, музейлар, маданий – маърифий муассасалар тармоғини кенгайтиришдаги хизматлари таҳлил қилинган.