Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қарорлари ва комплекс чора-тадбирлари - аҳолининг соғлом турмуш тарзини таъминлайдиган даражада ҳаётий зарур озиқ-овқатларга бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлашга йўналтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 2014 йил 5-6 июнда бўлиб ўтган «Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари» мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқида: «Бизнинг ҳисоб-китобларимиз бўйича, 2020 йилда мева ва сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари етиштиришни 2014 йилга нисбатан камида 2,3 марта кўпайтиришни мўлжаллаяпмиз» – деб таъкидладилар.