Тадқиқотнинг мақсади Миркарим Осим ва Асад Дилмурод тарихий мавзудаги асарларини адабий-тарихий жараён контексти, ёзувчи ва бадиий асар жуфтлиги, ижодкор ва ўзлаштириш эстетикаси, рецепиент маънавий-руҳий дунёси, адиб ижодий лабораторияси, ижодий «мен»и, фикр-қарашларининг структураси асосида ўрганиб, уларнинг адабиёт тарихидаги ўрнини белгилаш, шу тарихий-индивидуал масалалар негизида концептуал назарий-методологик умумлашмалар чиқаришдан иборат.