Ушбу мақолада кластер амалиётининг қишлоқ хўжалигида ҳосилни парваришлашдан тортиб, маҳсулотни қайта ишлайдиган замонавий завод ва фабрикалар қуриш, пахта хом ашёсини тўла қайта ишлаш билан боғлиқ масалалар ёритилган. Шунингдек, унда жойларда қишлоқ хўжалиги ҳамда енгил саноат тармоғини янада ривожлантириш, маҳсулот сифатини яхшилаш ҳисобига қўшимча қиймат яратиш, экспортбоп тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, янги иш ўринлари очиш имкониятлари ҳақида фикр юритилган.