Балиқ хўжалигини ташкил қилиш, ҳовузларда балиқ турларини кўпайтириш, аҳолига тоза балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш ҳозирги кунда долзарб масала бўлиб келмоқда. Озиқланиш балиқ организмининг асосий функцияларидан бири ҳисобланади. Озиқланишнинг асосий манбаси бу- озиқ моддалардир. балиқларнинг ўсиши ва ривожланиши, озиқ моддалар ( оқсил, ёғ, углевод) билан чамбарчас боғлиқ.