Буғдойни озиқлантириш режимининг ташқи омиллар билан боғлиқ бўлиши ҳақида бир қанча илмий ишланмалар ва илғор технологияга асосланган илмий тажрибалар олиб борилмоқда. Чунки, экин турларини, навларини, иқлим минтақалари бўйича жойлаштириш асосида уларнинг озиқланиш тартиби ҳам ўзгариб боради. Шу сабабли ҳам ҳар бир минтақанинг тупроқ ва иқлим шароитидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалик экинларини озиқланиш тартибини ўрганиш долзарб масала ҳисобланади.