Мазкур диссертация Зомин табиат миллий боғида тарқалган доривор ўсимликларнинг ареали ва захираларини ўрганиш қаратилган бўлиб, олиб борилган илмий тадқиқотлар ва ҳудуд бўйича олиб борилган флористик ва систематик тадқиқотлар таҳлилига таяниб, ҳудудда тарқалган доривор ўсимликларнинг 19 оила, 30 туркумга оид 35 турга мансуб бирламчи рўйхати шакллантирилди. Ўз навбатида, мазкур турларнинг ҳудуддаги тарқалиш ареали ва захиралари бўйича олиб борилган тадқиқотлар таҳлили келтирилган.