Бугунги кунга келиб итлар орасида ошқозон-ичак касалликлари кенг тарқалган бўлиб ёш хайвонларни нобуд бўлишига сабаб бўлмоқда. Гастроэнтерит касаллигини ўз вақтида аниқламаслик ёки ўз бошимча даволаш воситаларини қўллаш оғир асоратлар ва ўлимга сабабчи бўлади. Тайёрланган битирув малакавий иши мавзуси итларда учрайдиган гастроэнтерит касаллигини даволаш ва олдини олиш йўлларини ишлаб чиқишга йўналтирилган. Битирув малакавий иши мавзунинг долзарблиги, адабиётлар маълумотлари шархи, хазм органлари анатомияси, физиологияси, ошқозонни текшириш, гастроэнтерит, хулосалар ва ишлаб чиқаришга тавсиялар қисмларидан иборат