Қўлланмада педагогик ва таълим технологияларининг умумий таърифи ва асосий тушунчалари, инновацион педагогик технологияларнинг турлари, хусусий белгилари, афзалликлари ва камчиликлари тўғрисида маълумотлар келтирилган. Лойиҳалар услуби технологияси таълим сифатини оширувчи технология сифатида қаралиб, ушбу технологиянинг тарихий ва педагогик таҳлили, мазмун ва моҳияти, таълим тизимидаги ўрни, лойиҳавий фаолиятни ташкил этиш принциплари, лойиҳа таркибини аниқлашнинг умумий йўналишлари, лойиҳалар услубидан фойдаланишга қўйилган асосий талаблар, лойиҳалар типологияси ва турлари баён этилган. Телекоммуникация лойиҳалари, унинг таълим тизимидаги ўрни, ўқув телекоммуникация лойиҳалари, уларни ташқи баҳолашни ташкил этиш асослари ёритилган. «Ахборот хавфсизлигини таъминлаш» мавзусини (мавзу бўйича таянч маъруза матни ва слайдлар ТАТУ профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган) телекоммуникация ўқув лойиҳаси шаклида ўтиш технологияси ишлаб чиқилган. Қўлланма олий, ўрта-махсус ва умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказлари педагоглари, докторантлар, магистрлар ва талабалар учун мўлжалланган.