Қўлланмада ахборотлашган жамият, замонавий ахборот, таълим ва педагогик технологияларининг умумий таърифи, асосий тушунчалари, таснифи ва дидактик таркиби, педагогик инноватика ва инновацион технологиялар таърифи, замонавий ўқитиш технологиялари таснифи, мазмуни, афзалликлари ва камчиликлари ҳамда уларни таълим сифатини таъминлашдаги ўрни кўрсатилган. Қўлланма олий, ўрта-махсус ва умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказлари педагоглари, катта илмийходим изланувчилар, мустақил изланувчилар, магистрлар ва талабалар учун мўлжалланган.