XX асрнинг иккинчи ярмига келиб, жаҳон ҳамжамиятида юз берган ўзгаришлар натижасида ижтимоий дунёқарашнинг ўзгариши жараёнида инсон омили устувор аҳамият касб этиб, хотин-қизларга муносабат тубдан ўзгарди. БМТ томонидан қабул қилинган халқаро ҳужжатларда хотин-қизларнинг иқтисодий ва сиёсий мавқеини яхшилаш, профессионал саводхонлигини ошириш, соғлиғини муҳофаза қилиш, тенгликнинг барча шаклларини таъминлаш вазифалари белгилаб берилди ва бу ўз ўрнида ижтимоий ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини ишлаб чиқиш мақсадида махсус тадқиқотлар олиб бориш заруратини келтириб чиқарди.