Тадқиқотнинг мақсади. Хоразм достонларидаги эпик шеърнинг ўзига хос хусусиятлари ва тараққиёт қонуниятларини ойдинлаштириш, эпик матн бадииятини қиёсий таҳлил қилиш ва воҳа эпик ижодиётига хос бўлган шеърий парчаларнинг халқ достонлари композицион қурилишидаги бадиий ўрнини ёритиш диссертация ишининг асосий мақсадини ташкил этади.