Тадқиқотнинг мақсади. Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида қисқа навбатли алмашлаб экишнинг 1:1 (ғўза:ғалла) тизимида ғўза, кузги буғдой экинларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда такрорий (соя, ловия, мош, маккажўхори) ҳамда аралаш сидерат (перко, сули, кўк нўхат аралашмалари) экинларининг таъсирини аниқлаб бериш, кузги буғдойдан сўнг такрорий экин сифатида дуккакли-дон (соя, ловия, мош) экинларини етиштиришнинг агротехнология элементларини такомиллаштиришдан иборат.