Одатда талабаларга бир ўлчовли тасодифий миқдорлар ўргатилади. Ажратилган ўқув режадаги дарс соатларининг камлиги сабабли кўп ўлчовли тасодифий миқдорлар ва уларнинг сонли характеристикалари деярли ўрганилмайди. Битирув-малакавий ишда ўрганилган тушунчалар талабаларга кўп ўлчовли тасодифий миқдорлар, уларнинг сонли характеристикалари ҳамда уларнинг тадбиқларини чуқур ўрганиш имконини беради.