Мураккаб юкланишдаги материалларнинг деформацияланишини ҳисобга олган ҳолда пластикликнинг математик моделларини ривожлантириш

Мураккаб юкланишдаги материалларнинг деформацияланишини ҳисобга олган ҳолда пластикликнинг математик моделларини ривожлантириш
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2014
Til:
Rus tilida,O`zbek tilida (kir.),Ingliz tilida
Yaratilgan vaqti:
2021-04-11 16:51:37
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Пластиклик назарияси туташ муҳитлар механикасининг мустақил йирик йўналишларидан бири саналади. Материалларни мустаҳкамлик имкониятидан тўла ва унумли фойдаланиш, сарфини камайтириш ҳамда оптимал лойиҳалаш учун қўйиладиган талаблар уларнинг пластик деформациялари билан боғлиқ бўлиб, уларни ҳисобга олиш амалиётнинг долзарб масаласи исобланади. Машинасозлик, тоғ-кон ишлари, авиасозлик ва энергетикада ишлатиладиган маҳсулотларни такомиллаштириш, янги онструкцияларни ишлаб чиқиш мураккаб кучланганлик ҳолатида ишлайдиган кўп боғламли жисмларда янги материалларни ҳамда инновацион муҳандислик ечимларни жалб қилишга қаратилган. Муҳандислик амалиётидан келиб чиққан масалалар ечимини топиш туташ муҳитдаги қайтарилмас деформацияларни ҳисобга олиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, ташқи кучланишларнинг турли ҳолларида материаллар пластик хусусиятларини инобатга олишни тақозо қилади. Бу эса жисмдаги локал кучланишларни бутун ҳажми бўйлаб тақсимланишини ишончли ифодалайди ва шу орқали юк кўтариш қобилиятини ошириш ҳамда катта деформациялар остида конструкциянинг бузилиш хавфини камайтириш усулларини топишга имкон бериши сабабли долзарб ҳисобланади.

Дабавлено : 2021-04-11 16:51:37

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш