Муқобил хом ашё ресурсларидан фойдаланиб мотор ёнилғиларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш

Муқобил хом ашё ресурсларидан фойдаланиб мотор ёнилғиларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2014
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilan vaqti:
2021-04-11 16:51:23
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Замонавий ривожланиш босқичида Ўзбекистонда мотор ёнилғилари истеъмолининг барқарор ўсиш суръати яққол кузатилмоқда, бу эса уларни ишлаб чиқаришда муқобил хом ашёлар ишлатилишини ва анъанавий нефт ресурсларидан самарали фойдаланишни талаб қилмоқда. Шу билан бирга, бутун дунёда намоён бўлаётган нефт хом ашёлари захираларининг тобора камайиб боришга мойиллиги, оғир нефтлар улушининг углеводород хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмида кўпайиши, мотор ёнилғиларининг эксплуатацион ва экологик тавсифларига нисбатан талабчанлик ошиши автомобиль бензинлари ва дизель ёнилғилар ишлаб чиқарилишини кенгайтириш учун энергия ресурсларининг муқобил турларини излаб топиш заруратини кун тартибига қўймоқда. Қайд этиш лозимки, ҳозирги кунгача ўсимликлардан олинадиган маҳсулотларни, нефтни қайта ишлаш ва кимё тармоқларининг иккиламчи маҳсулотларини ёнилғига қўшимча сифатида ишлатиш йўли билан бензинлар ва дизель ёнилғилар олиш, мотор ёнилғилари компонентларини максимал даражада ажратиб олиш мақсадида нефт дисперсион тизимларининг физика-кимёвий механикаси назарияси асосида оғир нефтларни қайта ишлаш жараёнлари ўзига хос хусусиятларининг чуқурлаштирилган тадқиқотлари ўтказилмаган, республикамиз конларининг ёнувчи сланецлари смолаларини ажратиб олиш ва муқобил ёнилғи манбалари сифатида фойдаланиш йўллари бўйича тажриба етарли эмас. Метанолни ишлаб чиқариш улкан қувватлари мавжудлиги экологик тавсифлари яхшиланган бензин-метанол ёнилғи аралашмаларини ишлаб чиқариш бўйича комплекс тадқиқот ўтказилишини муҳимлаштиради. Республикамиздаги мавжуд этанол ресурслари, биобутанолни олиш имкониятлари тадқиқот ўтказилишини ва улар асосида бензинларга самарали қўшимчалар ишлаб чиқилишини долзарблаштиради ва талаб қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атороф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида» 2008 йил 19 сентябрдаги 212-сонли қарорига асосан нефт ва газ, шу қаторда оғир нефт ресурсларидан оқилона ва комплекс равишда фойдаланиш, экологик тоза ва ресурс тежамкор технологияларни, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш технологияларини татбиқ қилиш вазифалари қўйилган.

Дабавлено : 2021-04-11 16:51:23

Этот категорий

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти

Бухгалтерский учет и аудит

Қарақалпақ тилинде теңлес еки компонентли фразеологизмлер oқыў - методикалық қолланба

Ижтимоий-маданий фаолиятда сценарийчилик

Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш