Мазкур «Маърузалар матни” 5А140901– Касб таълими мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган бўлиб, «Илмий ижодиёт методологияси» фани бўйича ўқув-ишчи дастурига мувофиқ 26 соатлик маъруза машғулотлари мавзуларини ўз ичига олган. Унда илмий ижоднинг қонунларини ўрганиш ҳамда бу йўналишдаги ўзгаришлар, муаммолар атрофлича ёритиб берилган.