Бугун миллат ҳам, мамлакат ҳам Республика таълим тизимида маънавий баркамол авлодни тарбиялашни талаб қилмоқда. Инсоннинг ҳар томонлама уйғун камол топиши таълим муассасаларининг асосий вазифасидир. Келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади, бошқача айтганда халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишларига боғлиқ. Фарзандларимизни мустақил ва эркин фикрлаш қобилиятига эга бўлган комил инсонлар қилиб тарбиялашда тасвирий санъат йўналиши катта ҳиссаси бор.