Болажонлар эртакка яхши тушунган бўлсангиз, энди иккига бўлиниб мусобақа ўтказамиз. Мусобақа V та шартдан иборат. Шартни тўғри ва тез бажарган гурух 5 балл билан тўғри лекин секин бажарилса 4 балл билан бажаришга ҳаракат қилса-ю, тўғри бажарилмаса, 3 балл билан баҳоланади. Ҳар бир гурухнинг саватчаси доскада туради ва балларини йиғиб боради. Шартлар “эртаклар мамлакатида” бўлими юзасидан бўлади. Беллашув бошланди.