Тузилмалар характерини прогноз қилиш ва тухумдонларнинг хавфсиз эпителиал ўсмалари асоратларини олдини олиш

Тузилмалар характерини прогноз қилиш ва тухумдонларнинг  хавфсиз эпителиал ўсмалари асоратларини олдини олиш
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2014
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-11 16:46:56
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Кичик чаноқ соҳасидаги ўсмалар - репродуктив, менопауза олди ва менопаузадан кейинги даврларда аёлларда энг кўп учрайдиган патологиялардан биридир. Касал-ликнинг нафақат эрта, балки кейинги даврларида ҳам симптоматиканинг юзага чиқмаслиги кўп ҳолатларда патологик жараённинг вақтида аниқлан-маслигига олиб келади. Тухумдон ўсмалари, уларнинг умумий касалланиши таркибида – 14%гача учрайди, ТЎТ (тухумдоннинг ўсмасимон тузилмалари) ва ТХЭЎ (тухумдон хавфсиз эпителиал ўсмалари) – барча тухумдон ўсмаларининг 80%ини ташкил қилади. Тухумдонларнинг хавфсиз ўсмалари ва ТЎТ КХТ-10 (касалликлар халқаро таснифи) бўйича «Тухумдонларнинг хавфсиз ўсма тузилмалари» D27 – ягона кодига мансуб бўлсада, улар турли хил патогенезга эга бўлиб, жараённинг саратонга айланиши ва жинсий аъзолар саратони бўйича ўлим структурасининг шаклланишига турлича ҳисса қўшади. Бу борада ТХЭЎ энг ҳавфлидир, чунки уларнинг саратонга айланиш эҳтимоли анча юқори, беморлар эса кўпроқ ўсма жараёнининг кеч даврларида шифокорга мурожаат қиладилар. Тухумдон ўсмаларининг қайталаниш, тез ўсиш, ёмон сифатли ўсмага айланишга мойиллигининг, юқорилиги касалликнинг этиологияси ва патогенези бўйича аниқ тасаввурларнинг йўқлиги, бошланғич даврларидаги қониқарсиз ташҳисот тухумдон тузилмалари рецидивларининг олдини олиш, репродуктив функцияни тиклаш ва ҳаёт сифатини яхшилаш учун қўшимча текширув ва реабилитацияловчи даволаш усулларини татбиқ этиш зару-ратини туғдиради. Ёмон сифатли ўсмага айланиш борасида тухумдоннинг эпителиал ўсмалари энг хавфли ҳисобланади, улар охир-оқибат тухумдон саратонига айланиши мумкин. Ташҳиснинг ўз вақтида қўйилмаслиги ТЎТ ва ТХЭЎнинг 17% ҳолатда тухумдоннинг хавфли ўсмаларига айланишига сабабчи бўлади, бу юқори ногиронлик ва ўлим, давлат томонидан стационар даволанишга ажратила-диган маблағлар билан боғлиқ бўлиб, дунёнинг барча мамлакатларида нафақат тиббий-ижтимоий, балки иқтисодий ҳам аҳамиятга эга. Бунинг устига, тухумдон саратони бўйича ўлим дунёнинг қатор мамлакатларида охирги ўн йил давомида 36,8%га ошди, яъни бу тухумдон ўсмалари билан оғриган ҳар иккинчи-учинчи аёлдир.

Дабавлено : 2021-04-11 16:46:56

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш