Пахтани дастлабки ишлаш машиналари деталларининг сифатини таъминлаш ва чидамлилигини башорат қилишнинг технологик методлари

Пахтани дастлабки ишлаш машиналари деталларининг сифатини таъминлаш ва чидамлилигини башорат қилишнинг технологик методлари
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2014
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-11 16:46:48
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Замонавий машинасозликнинг ривожланиши, айниқса қишлоқ хўжалиги техника ва технологиясининг янги авлодини яратиш билан боғлиқдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаб ўтганларига асосан, ишлаб чиқариш соҳалари ичида энг муҳим йўналишлар қаторига қишлоқ хўжалик машинасозлиги киради ва у республикада пахта комплекси машина ва механизмларни ишлаб чиқаришга асослангандир: «... Пахта Ўзбекистон учун республиканинг мустақиллигини кафолатлайдиган сиёсий ва иқтисодий куч-қудрат манбаидир». Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2007-2011 йилларда пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш дастури тўғрисида» ги 2007 йил 3 апрелдаги 70-сонли қарорига асосан пахта тозалаш саноатининг ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитидаги асосий вазифаси рақобатбардош маҳсулотни дунё талаблари асосида таъминлашдан иборат. Ушбу вазифани ҳал қилишда технологик ускуналар – пахтани дастлабки ишлаш машиналари (пахтани йирик ифлосликлардан тозалагичлар, жинлар, линтерлар, тола тозалагичлар)нинг ўрни муҳим бўлиб, уларнинг ишлаш қобилияти юқори даражада бўлиши энг кўп тарқалган ва муҳим деталлар ишчи органлар – аррали диск ва колосникларнинг чидамлилиги билан аниқланади. Машиналарнинг эксплуатацион чидамлилигини таъминлаш масаласини ечиш учун деталлар чидамлилигини оширишнинг технологик усулларини қўллаш самарали ҳисобланади. Ишлаш жараёнида деталларнинг юза қатламлари механик, иссиқлик, кимёвий ва бошқа интенсив таъсирларда бўлгани учун уларнинг сиртларини оптимал ҳолатлари (эксплуатация шартлари асосида) шакллантиради. Шунинг учун деталларнинг ўз вазифасини бажариш ҳолатини бузилиши кўп ҳолларда сирт қатламидан бошланади, масалан, чарчашдаги ёрилишлар, ейилиш, коррозиялар ва бошқалар ҳисобига бўлади.

Дабавлено : 2021-04-11 16:46:48

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш