Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442–сонли «2011–2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига асосан саноат ишлаб чиқаришининг самарадорлигини ошириш биринчи навбатдаги масалалардан ҳисобланади. Шунинг учун «FOTON» ОАЖ ишлаб чиқарилаётган кучланиш чеклагичлари, юқори частотали тўғрилагич диодлар ишлаб чиқариш таннархини ва харажатларини пасайтириш уларнинг параметрларини
яхшилаш ва ишончлилигини ошириш ҳамда улар технологиясини оптималлаштириш каби мақсадли ишларни олиб боришни кўзда тутади. Бу эса маҳсулот рақобатбардошлигини оширишнинг муҳим омили бўлиб, эришилган бозор эҳтиёжларини сақлаш ва янги харидорлар топиш манбаи ҳисобланади.