«Алпомиш» ва «Жумўнг» Достонларининг қиёсий типологияси

«Алпомиш» ва «Жумўнг» Достонларининг  қиёсий типологияси
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2014
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilan vaqti:
2021-04-11 16:46:20
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. «Алпомиш» достони ўзбек халқи ижодий даҳосининг бебаҳо бадиий ёдгорлиги бўлиб, унда қаҳрамонлик, мардлик, она Ватанга муҳаббат, эл-юрт ҳамжиҳатлиги ва фаровонлиги ғоялари тараннум этилган. Достоннинг ўзбек бахшилари эпик репертуаридаги барча вариант ва версияларида ватанпарварлик, жасорат, юртсеварлик, бирдамлик ва бунёдкорлик улуғланган. Халқнинг миллий ифтихорига айланган бу муҳташам эпос асрлар давомида ҳар бир кишига жуда катта руҳий-маънавий қувват бахш этиб келмоқда. Шунинг учун ҳам «Алпомиш» ўзбек халқининг миллий ўзлиги ва шарафли тарихий тараққиётини ўзида бадиий акс эттирган бебаҳо қаҳрамонлик достони сифатида эъзозланади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов: «Халқимиз азалдан ўз вужуди, ўз томирида мавжуд илоҳий қудратга муносиб бўлмоққа интилиб, ўз ўғлонларини мардлик ва ҳалоллик, жасурлик руҳида, эл-юрт учун жонини ҳам аямайдиган асл паҳлавонлар этиб тарбиялаб келган. Шу маънода халқ оғзаки ижодининг ноёб дурдонаси бўлмиш «Алпомиш» достони миллатимизнинг ўзлигини намоён этадиган, авлодлардан-авлодларга ўтиб келаётган қаҳрамонлик қўшиғидир. Агар халқимизнинг қадимий ва шонли тарихи туганмас бир достон бўлса, «Алпомиш» ана шу достоннинг шоҳ байти, десак, тўғри бўлади» , – деб ёзган эди.

Дабавлено : 2021-04-11 16:46:20

Этот категорий

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти

Бухгалтерский учет и аудит

Қарақалпақ тилинде теңлес еки компонентли фразеологизмлер oқыў - методикалық қолланба

Ижтимоий-маданий фаолиятда сценарийчилик

Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш