Стохастик бошқарув объектлари ҳолатини мунтазам адаптив баҳолаш усуллари ва алгоритмлари

Стохастик бошқарув объектлари ҳолатини мунтазам адаптив баҳолаш усуллари ва алгоритмлари
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2014
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilan vaqti:
2021-04-11 16:46:13
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан регионал-ҳудудий автоматлаштирилган бошқариш тизимларини ривожлантириш ва ягона ахборот майдонини яратиш бўйича қабул қилинган комплекс чора-тадбирлар замонавий ахборот- коммуникация технологиялари асосида ахборот-бошқарув тизимларини кенг жорий этишга йўналтирилган. Шундан келиб чиққан ҳолда, турли функционал вазифали объектларни бошқариш ва уларнинг ҳолатини баҳолашнинг самарали усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқиш ўзининг долзарблиги билан ажралиб туради ва шу билан биргаликда, катта халқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлган назарий ва амалий муаммо сифатида тўлалигича ечилмай қолмоқда. Ахборотларга ишлов бериш ва бошқаришнинг мураккаб тизимлари, хусусан, технологик объектларни бошқариш тизимларининг тараққиёти аниқлик тавсифларига бўлган талабларнинг доимий равишда ошиб бориши билан қизиқиш уйғотади. Бу масала айниқса, ташқи муҳит ва моделлар тавсифларининг априор ноаниқлиги ва кутилмаган ўзгарувчанлиги каби реал шароитларда мураккабдир. Бундай шароитларда халақит берувчи содда омиллар сифатида қаралмайдиган моделли бузилишларга нисбатан тизимнинг фаолият кўрсатиши мослашувчанлиги ва назоратига ўтиш мақсадга мувофиқ ва ҳалақит берувчи омилларни баҳолаш умуман тизимнинг фаолият кўрсатиш сифатини аҳамиятли даражада ошириш имконини беради. Шундай қилиб, априор ноаниқликнинг юқори бўлган шароитларида бошқариш тизимларни мослаштиришнинг самарали усуллари ва воситаларини ривожлантириш ва ишлаб чиқиш реал вақт жадаллигидаги кузатишлар маълумотларига самарали ишлов бериш имконини беради ва ахборотларга ишлов бериш ҳамда бошқариш тизимларининг аниқлиги ва ишончлилигини оширади.

Дабавлено : 2021-04-11 16:46:13

Этот категорий

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти

Бухгалтерский учет и аудит

Қарақалпақ тилинде теңлес еки компонентли фразеологизмлер oқыў - методикалық қолланба

Ижтимоий-маданий фаолиятда сценарийчилик

Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш