Услубий қўлланмада ҳозирги кундаги долзарб муаммолардан бири ўқувчи-ёшларни касб танлаш ва касбга йўналтиришнинг ташкилий-психологик жиҳатларига бағишланган. Шунингдек, услубий қўлланмада касб тушунчасининг мазмуни, касбларни тизимлаштириш, профессиография ва унинг мазмуни, шахснинг касбий ўзини ўзи англашнинг моҳияти ва намоён бўлиш босқичлари хусусидаги илмий назарий фикрлар келтирилган. Айниқса, ҳозирги кунда ўқувчиларни онгли равишда касбга йўналтириш ишлари долзарб масалалардан эканлигини назарда тутадиган бўлсак, касбга йўналтирувчи мутахассислар учун дастурил-амал бўлиб хизмат қилиши мумкин. Услубий қўлланмада ўқувчиларни касбга йўналтириш учун махсус ишлаб чиқилган психодиагностик методикалар мажумаси берилган. Бу эса ўз навбати ўқувчи-ёшларимизни қайси соҳага лаёқатли эканликларини аниқлашларига ёрдам беради.