Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоий ижодининг озарбайжон адабиётига таъсири ва адабий меросининг Озарбайжонда ўрганилишини очиб бериш, Кишварийнинг Навоий ғазаллари таъсирида ёзган тахмис ва назиралари, шунингдек, Содиқийнинг Навоий услубида битган назиралари ҳамда «Мажолис ун-нафоис» таъсирида яратган «Мажмаъ ул-хавос» тазкирасини қиёслашдан иборат.