Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқларида кузги буғдой навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили шакллантиришни таъминлайдиган мақбул ўғит қўллаш тизимини ишлаб чиқиш, ушбу тизим фонида кузги буғдой ривожланиш фазаларининг аниқ муддатларида тупроқда ҳосил бўлган ҳаракатчан N–NO3:P2O5:K2O ва ўсимликда умумий N:P:K миқдорини ва нисбатини аниқлаш, улар асосида стандарт ишлаб чиқишдан иборат.