Тадқиқотнинг мақсади Мирзачўл воҳаси суғориладиган ўтлоқи ва бўз-ўтлоқи тупроқларининг хосса-хусусиятларини лазерли текислаш таъсирида ўзгаришини аниқлаш, суғориш сувларини тежаш, шўрли доғларни бартараф этиш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш орқали қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва барқарор ҳосил олишга қаратилган ечимлар ишлаб чиқишдан иборат.