Қадим замонлардан одамлар турли моддаларнинг пластик хоссаларидан фойдаланиб келганлар. Масалан сопол ва чиннидан буюм олиш лойнинг пластик хоссасига асосланган. Табиий асфальт, тропик смолалар ва тўлдиргичлардан олинадиган прессловчи материаллар, битумнинг тошларни бир-бирига бириктирувчи сифатида ишлатилиши бизнинг эрамиздан 3000-2500 йил аввал маълум бўлган