Бобур ҳақида узок ўйлаб юрдим. Неча карра дафтару қалам олиб, бир
нималар ёзмоқчи ҳам бўлдим. Сахро янтоғи алангасини эслатувчи бу
уринишларим канчалик тез «лов» этиб ёнса, шунчалик зудлик ила ғойиб
бўларди. Зўрма-зураки қоғоз коралашни эса жиним ёқтирмайди. Ўша чорак
аср аввал уйғонган шавқим яна бедор булди. Фикримни Ҳазрат Бобурнинг
пок руҳи чулғаб олди. Яна қаламга илтижо билан термиламан. «Инжиқ»
одамнинг қалами ҳам эгасига тортаркан, саркашлик жиловига эрк бера
бошлади. Айқаш-уйқаш фикрларим ҳам бир узанга бирлашмадилар. Умр
эгови кунлар эса оқиб кета бошлади, ёз уз урнини кишга бушатиб хам берди.
Ер багрига қор нафаси тегди. Илиқлик ва қировли нафаснинг «жанги»
бошланди. Бир-бирига зид бу икки кучнинг дахмазаси шиддат олди. Ғолибу
маглуб, ҳокиму маҳкумнинг урни алмашиниб турарди. Гоҳ бири ханда отса,
баъзан иккинчиси шашқатор ёш тўкарди...