Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилояти шароитида кузги буғдойнинг мақбул экиш муддатлари, суғориш тартиблари, минерал ўғитларга бўлган талабини аниқлаш ҳамда Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари шароитида қўшимча равишда бентонит лойқасини қўллаб, озуқа ҳамда суғоришга сарфланадиган сув меъёрларини иқтисод қилиш билан бирга кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштириш агротехнологиясини такомиллаштиришдан иборат.