Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов сўзлаган нутқида: «Ўзбекистон учун, халқимиз учун иқтисодий мустақиллигимизга эришиш учун, ғаллага бўлган эҳтиёжимизни ўз кучимиз билан қондиришнинг аҳамияти хақида ортиқча гапиришнинг хожати йўқ» - каби теран маъноли сўзлари замирида ғалланинг Республикамиз ҳаётида нечоғлик аҳамиятга эга эканлигини ҳис этамиз.[2] Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунлариданоқ қишлоқ хўжалигида чуқур ислоҳатлар ўтказилди, ғалла мустақиллигига эришиш йўлида муайян ишлар амалга оширилди. Суғориладиган ерларда бошоқли дон экинлари майдонларини кенгайтирилди, янги интенсив типдаги буғдой навлари Россия Федерациясидан келтирилди ва уларнинг бирламчи уруғчилиги йўлга қўйилди. Деҳқончилик маданиятининг юксалиши, буғдойзорларга солинадиган органик ва минерал ўғитларнинг кўпайтирилиши, ўсимликнинг ётиб қолишга, касалликларга чидамлигини маҳсулдорлигининг ортиши натижасида буғдой етиштириш технологияси такомиллаштирилди.[2]