Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов ўз маърузаларида “....ресурслар ва энергияни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш, сифати импорт товарларидан юқори, нархи эса арзон бўлган махаллий махсулотларни ишлаб чиқариш учун янги технологик ускуналарни ишлаб чиқиш, озиқ-овқат саноатида сифатли ва барқарор талабга эга бўлган тайёр махсулотлар тайёрлайдиган корхоналар ташкил этиш учун энергия тежамкор технологиялар ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришни техник қайта жихозлаш борасидаги ишларни изчил давом эттириш.......” ва шу каби вазифаларга алохида тўхталиб ўтганлар [1]. Раҳбаримизнинг берган кўрсатмаларига биноан Республика ёғ-мой саноати мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим ўринлардан бирини эгаллагани ва бунинг натижасида тармоқнинг ривожланиши ва тараққий этишига ҳамда жадал ривожланишига туртки бўлмоқда.