Етиштирилган ғаллани сифатли сақлаш долзарб муаммолардан бири саналади. “Ўздонмаҳсулот” корпорацияси таркибида етиштирилган донни кафолатли сақлайдиган элеваторлар ва омборлар мавжуд бўлиб, бу республикамиз аҳолисининг нон ва нон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплайдиган миқдордаги ғаллани сифатли, соф сақлаш имконини беради. Мустақиллик йилларида Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Ғузор туманларида умумий сиғими 100,0 минг тоннадан зиёд янги элеваторлар қурилди. Шу билан бир қаторда 10 дан ошиқ ёпиқ омборлар қурилиб, эскилари таъмирдан чиқазилиб фойдаланишга топширилди